УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАР ҚАНДАЙ ТАРТИБГА КЎРА БИТТА СИНФГА ЖАМЛАНАДИ?

Умумтаълим муассасаларида синфлар комплектларини шакллантиришда синфлар бўйича жами ўқувчилар сони, шу жумладан ўғил ва қиз бола ўқувчилар сонининг “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомда кўрсатилган меъёрларга мувофиқ бўлиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши талаб этилади.

❕Умумтаълим муассасаларининг синфлари ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги меъёрлар асосида комплектланади:

?шаҳар ҳудуди ва туман марказларида 25 ― 35 нафаргача;

?қишлоқ ҳудудларида 20 ― 35 нафаргача (олис (тоғли, чўлли) ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасалари бундан мустасно).

Ўқувчилар сони мазкур меъёрлардан кам бўлган ҳолларда умумтаълим муассасаси ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда синфлар комплектланади.

❕Кам комплектли умумтаълим муассасаларида (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари қуйидаги ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин:

?ўқувчилар сони 8 нафаргача бўлган I ― IV синфлар;

?ўқувчилар сони 12 нафаргача бўлган учта бошланғич синф;

?ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I вa III, II вa IV синфлар).

Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган умумтаълим муассасаларида, олис (тоғли, чўлли) ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасаларида, шунингдек, ўзбек тилида ўқитилмайдиган умумтаълим муассасаларида ўқувчилар сони синфларни комплектлашнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиқиб, ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.

❗️Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан оқилона фойдаланиш ва ортиқча харажатларга йўл қўймаслик мақсадида умумтаълим муассасаларида мазкур Низомда белгиланган меъёрлардан ортиқ синфлар комплектларини шакллантиришга йўл қўйилмайди.

?Манба: Xalq ta’limi Info