АБУЛ ВАФО АХСИКАТИЙ
Абул Вафо Муҳаммад ибн ал–Қосим ал-Ахсикатий (вафоти ҳижрий 520 /милодий 1126 йил.)
билимдон муаррих, адиб, тилшунос ва мазмунли ижоди билан танилган иқтидорли шоир, парҳезкор, салоҳиятли, хушсийрат киши бўлган.
Кўплаб асарлар тасниф қилган, айниқса, тарих ва уни англашга оид китобларни ҳеч бир қийинчиликсиз битган. Ахсикасда ҳадис тинглаган.
Абу Рашод Ахсикатийнинг иниси. У ҳам Ахсикат мадрасасида Абул Қосим Маҳмуд ибн Муҳаммад ас-Сўфийдан таълим олган.
Абул Вафо Муҳаммад ибн ал–Қосим ал-Ахсикатий асарлари:
«ат-Тарих» («Тарих»). «Зул Маноқиб»
Абул Вафо Муҳаммад ибн ал–Қосим ал-Ахсикатий («Мақтовга сазовор хислатлар эгаси») лақабини олган.
Абул Вафо Муҳаммад ибн ал–Қосим ал-Ахсикатий «Саҳдон»нинг энг чекка жойида вафот этган.
Абул Вафо Муҳаммад ибн ал–Қосим ал-Ахсикатий ҳақидаги маълумотлар бизга Ёқут ал Ҳамавийнинг «Муъжам ал-Булдон» ва «Иршод ул-Арибила
Маърифат ил-адиб» асарлари орқали етиб келган.
Ушбу маълумот: “Буюкларга бешик бЎлган” китоб асосида таёрланди