АСИРИДДИН АХСИКАТИЙ

Асириддин Ахсикатий-Абул Фазл Муҳаммад Тоҳир (милодий 1108/1110 йил,
Ахсикат 1196/1198 йил Озарбайжон, Ҳалхол шаҳри.) Машҳур форсийнавис ўзбек шоири. Дастлабки сабоқни Ахсикатда, сўнгра Балх, Ҳирот ва Марв шаҳарларида таҳсил олишни давом эттириб, риёзиёт, табобат, кимё, илми нужум (астрология), илми ҳайъат (астрономия), фалсафани мукаммал эгаллади.
Сиёсий вазиятнинг кескинлашуви, Султон Санжар салтанатининг инқирози, Хуросондаги исёнлар натижасида Ажам Ироқига Арслон ибн Тўғрул (1160-1179 йиллар) ва Қизил Арслон (1185-1191 йиллар) ҳузурига кетишга мажбур бўлган.
Уларни олқишлаб мадҳиялар битган.
Қизил Арслон ҳукмронлик қилган даврда «Малики шуаро» («Шоирлар подшоси») ва «Амири шуаро» («Шоирлар амири») даражасига кўтарилди.
Буни кўролмаган ҳасадгўйлар Асириддин Ахсикатийни кофирликда айблашгач, Қизил Арслон шоирни саройдан ҳайдаб юборди.
Бундан ғазабланган Асириддин сарой аҳлини мунофиқ, риёкорликда айблаб қаттиқ ҳажв қилди.
Кейинги ҳаёти қийинчилик ва муҳтожликда кечди.
Унинг 1313 йилда Абдулмўъмин Улвий котиб томонидан кўчирилган 8 минг байтдан иборат девони Лондонда «Индия Офис» кутубхонасида,
иккитадан қўлёзмаси Ҳиндистон, Душанбе ва Берлиндаги кутубхонларида,
11 таси эса Эрон кутубхонларида сақланмоқда.
Девон шеърлар, 120 қасида, 220 ғазал, 80 қитъа, 80 рубоий, 4 тарки-банд ва таржибанд, 24 фарддан иборат.
Шоир қасидаларида маҳбубни тафсифлаш, фаслларни тасвирлаш, ўз аҳволи руҳиясини баён этиш, панд-у насиҳатлар асосий ўринни эгаллаган. Ҳажв ва олий ҳимматлилик, ҳокисорлик, инсонпарварлик ҳислатларини улуғлаган.
Қасидаларнинг катта қисми мадҳия, ҳолия (ўз ҳолини куйлаш), баҳория, ишқия,
марсия, ҳажвия, одоб ва ахлоқ кабиларга бағишланган.
Асируддин Ахсикатий умрининг 40 йилини Ғарбий Эрон, Ироқ ва Жанубий Озарбайжонда ўтказган.
Ушбу маълумот: “Буюкларга бешик бЎлган” китоб асосида таёрланди.