Ахси, Ахсикан, Ахсикент атамаси топонимикаси

Ахси, Ахсикан, Ахсикент атамаси топонимикаси маъносини олимлар турлича талқин қиладилар. Баъзи тарихчи олимлар Ахси сўзининг соф туркий тилдан олинг нлигига диққатни қаратадилар. Буни улар Ахсикентнинг Норин ва Қорадарёнинг қўшилишидан ҳосил бўлган Сирдарё қирғоғида жойлашганлиги ҳамда Норин дарёсининг қадимги номи «Оқсув дарё» эканлиги билан боғлайдилар. Чунки, ўлкамизда булоқлардан тўйинган дарёлар «Қорасув», тоғлардан бошланганлари эса «Оқсув» дея юритилар шу боис, шаҳарни «Оқсув бўйидаги шаҳар, Оқсув кент», деб аталиши гидрономика жиҳатдан тўғрироқдир. Кейинчалик «Оқсувкат», Ахсикентга айланган бўлиши мумкин. «Кат» сўзи қадимги туркий тилда қалъа, шаҳар маъноларини англатган дея изоҳлайдилар.
Маърифатпарвар олим Исҳоқхон Ибрат домла «Туркистон вилоятининг газети» саҳифаларида берган мақолаларида, «Тарихи Фарғона» асарларида ҳижрий 1030 йилдаги Ахсикент зилзиласидан кейинги 200 йил ичида пайдо бўлган 15 та қишлоғни санаб ўтганлар. Ҳозирги кунда бу қишлоқлар депарасида яшаётган аҳоли орасида, Ахси сўзини «Охси» шаклида талаффуз қилиш учрайди. Араб, форс тилларидаги манбалар ва бошқа тадқиқотчилар наздида Ахсикент атамаси ҳам Мовароуннаҳрнинг кўплаб шаҳарлари атамаси каби икки қисм (бўлак) дан ташкил топган:
биринчи бўлаги «Ахси» (اخسي (ёки «Ахши» (اخشي» ,(Ихши» (اخشي ( ва ««Хши»« (خشي (дан, иккинчи бўлаги эса қатор шаҳарлар атамасига қўшилиб келаётган «кат» (كت (ва «кас» (كث ( кўринишидадир.
Ахсикент топонимикаси ҳақида яна қуйидаги фикрни ҳам билдириш мумкин. Яъни, Ахсикент сўзининг биринчи таркибий қисми сўғдча «Ахшийз» (اخشید (ва «Хшийз» (خشید (сўзлари бўлиб, бошлиқ, раҳнамо, хўжайин, эга деган маъноларни англатади.
Иккинчи қисми (бўлаги) эса «кат» (كت (ёки «кас» (كث (бўлиб, бу ҳам сўғдий сўз (гоҳо «қанд» ва «канд» кўринишида ҳам келади) шаҳар ёки қишлоқ, аҳоли яшаш маскани маъноларидадир. Ёқут Ҳамавий ва бошқа баъзи тарихчиларнинг асарларида икки маънода – «Амир нишийн» (نشین امر (ва ёки «Шоҳ нишийн» (نشین شاه ,(яъни, «Амир ёки подшоҳ қароргоҳи (саройи)» маъноларида келади.
«Ҳудуд ул Олам»да бу шаҳарни Амир ва масъул аъёнларнинг қароргоҳи, деб зикр қилинган. Абул Фидо «Тақвим ул Булдон» асарида Улуғбек зижиси жадвалини келтириб, Ахсикатни 5 иқлим узунлиги 1010 20м , кенглиги 420 25м да Фарғонанинг касабаси, Сирдарёнинг шимолий қирғоғида жойлашган қадимий шаҳар, деб баён қилади.
Маълумки, Сирдарёнинг бошланиши ҳозирги Норин дарёси (ўрта асрлар тарихнавислари ва географлари асарларида Хайлом, Хатлом, Хайрлом аталган) ва Қорадарёнинг бирлашувидан пайдо бўлган Сирдарёни араб ва форс тилидаги манбаларда «Сайхун дарёси», «Шош дарё»си, «Хўжанд суйи» ҳам деб юритилган. Шу азим дарёнинг шимолий ўнг қирғоғида жойлашган кўҳна шаҳар Ахсикент Ватанимиз тарихининг кўп даврларида Фарғона водийсининг (иқлимини) пойтахти бўлган.
Хитой, араб ва форс ҳамда бошқа ўрта аср манбаларига кўра, Ахсикент араблар кириб келаётган ва сомонийлар даврида (касаба) бош шаҳар, пойтахт бўлган. Темурийлардан Умаршайх Мирзо, шайбонийлардан Жонибек Султон Ахсикентни пойтахт қилганлар.