Инкларнинг афсонавий хазинаси-Эл Дорадо
1533-йили испан конкистадорлари инклар қироли Атауалпани енгиб ундан 6 тонна олтин ва 12 тонна кумуш тўловини қўлга киритишади. Бу олтинлар юкланган 4 кема бирор портда тўхтамай Испанияга сузади. Натижада одамлар орасида Инкларнинг афсонавий хазинаси-Эл Дорадо тўғрисида миш мишлар тарихи бошланди. Энди Америкага фақат шу олтин шаҳарни топиш учун борадиган бўлдилар. Юз йиллар давомида ва ҳатто ҳозир ҳам шу шаҳар қидирилади аммо натижа нол. Юқоридаги олтинлар Испан қироли, конкистадорлар ва тадбиркорлар ҳамда етказувчилар томонидан бўлиб олинди. Ҳарбийларнинг кўпи олтин деб талашиб ўзини ўзи ўлдирди ёки уларни ҳиндулар қириб ташлади. Аммо бу олтин Европа капитализмини жуда бойитиб пул қадрсизланишига сабаб бўлган эди.