МАВЛОНО ПОЯНДА ОХУН АХСИКАТИЙ
Мавлоно Поянда Охун Ахсикатий XVI асрнинг биринчи ярмида Ахсикатда туғилди. Ахсикатдан кейинги таълимни Бухорога бориб мадрасаларида давом эттириб, даврининг буюк донишманди, шоири ҳамда тасаввуф тариқатининг муршиди
комили даражасига етди.
Замондошлари ўз асарларида Мавлоно Поянда Ахсикатийни зўр ҳурмат ва эҳтиром билан тилга оладилар ҳамда уни улуғлайдилар.
Унинг шеър-у ғазаллари баёзларда ва тўпламларда учрайди.
Мавлоно Поянда Ахсикатий ҳижрий 1010, милодий 1601/1602 йилда вафот этган.
Бухоронинг Файзиобод деган жойида жойлашган қабри зиёратгоҳга айлантирилган.
Ушбу маълумот: “Буюкларга бешик бЎлган” китоб асосида таёрланди.