ПУЛ ТЎҒРИСИДА 47 ЧЕКЛАНГАН ТУШУНЧА ВА УЛАРДАН ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ХАЛОС БЎЛИШ МУМКИН?
Кўпинча айнан битта фикр кимнингдир ҳаётига оптимал руҳ бағишласа, яна кимнингдир ҳаётини издан чиқариши мумкин. Ушбу рўй хатни ўқинг, балки уларнинг айримлари сизнинг фикрларингиз билан мос тушар:
1. Пул – барча бахтсизликларнинг бош сабабчиси ҳисобланади. (Бу фикрни замонавий кўринишда қуйидагича ифодалаш мумкин: “Барча бахтсизликларнинг замирида пулга муҳаббат туйғуси ётади”.
2. Агар ишларим орқали муваффақияг қозонсам, одамлар менга нафрат билан қарашади.
3. Агар миллион доллар топсам, бир кун келиб уни йўқотиб қўйишим мумкин. Бу қилмишим учун бир умр
ўзимни аҳмоқлардек ҳис қилиб, ўзимдан нафратланиб яшашимга тўғри келарди.
4. Пул ҳамма вақт етмаган.
5. Агар менда керагидан ортиқроқ пулим бўлса, охир-оқибат, қаердадир кимнингдир муҳгожликка кўниб яшашига тўғри келади.
6. Агар эҳтиёжимдан кўра кўпроқ пулга эга бўлсам, демак, қаердадир жуда кўп одамларнинг камбағалликка кўниб яшашига сабабчиман.
7. Ҳаёт қийинчиликларига дуч келмаслик учун, яхшиси, камроқ пулим бўлгани маъқул.
8. Демократлар бойларни айблашади.
9. Республикачилар камбағалларни айблашади.
10. Агар мен кўп пул ишлаб топсам, отамга нисбатан хиёнат қилган бўламан, чунки у ҳеч қачон бойлик тўплаш учун куч сарфламаган.
11. Бойлар бойиб кетаверишади.
12. Камбағаллар камбағаллашиб бораверади.
13. Мен жасур ва иқтидорлиман. Мен жуда кўп пул ишлаб топишим керак!
14. Сиз ҳамма вақт пулни тўғри сарфлашингиз зарур.
15. Пул билан ишлаш қийин.
16. Пул қийинчилик билан топилади.
17. Кўп пул топиш учун кўпроқ ишлаш керак.
18. Пул жамғариш учун камига қаноат қилиш даркор.
19. Вақт – бу пул.
20. Мен пул топа олмайман, шу билан бирга бўш вақтни ҳам.
21. Пул – маънавий тушунча эмас.
22. Сиз кўп пул топишингиз учун ўзингизга ёқмаган иш билан кўпроқ машғул бўлишингиз зарур.
23. Кимдир билан бўлишиш ёки кимларгадир тарқатиш учун менда етарлича пул йўқ.
24. Қўлимга пул олиш эвазига ўз зиммамга мажбурият юклаган бўламан.
25. Қалтис вазиятлардан қочиш учун керагидан кўра камроқ пул олганим маъқулроқ.
26. Мени юқори баҳолашлари учун, кам пул эвазига бошқаларга қараганда кўпроқ ишлашим керак.
27. Пулга эга бўлиш – бахтсизликдир.
28. Пул инсонни бузади.
29. Менга доим пул етишмайди.
30. Агар олдинги хатоларим туфайли ёмон аҳволга тушиб қолган бўлсам, келажакда ҳам шундай хатоларга йўл қўйишдан қўрқаман.
31. Энг яхшиси – мен қачон охиригача ишлай олишимдадир.
32. Сиз қанча топсангиз, шунга арзийсиз.
33. Ҳаддан ташқари ҳисоб-китобли бўлиш – тўғри қарордан кўра ҳам яхшироқ.
34. Эҳтиёж сезмаган нарсаларингизни ҳеч қачон сотиб олманг.
35. Агар ақлли аёл бўлганингизда, бу даврда ўзингизни осонгина таъминлай олардингиз.
36. Агар ақлли ва тадбирли аёл бўлганингизда, бу даврда бадавлат эркакга турмушга чиқардингиз.
37. Мен доимо ижарада тураман. Шахсий уйга эгалик қилиш – даҳшатнинг ўзи.
38. Осма каравотим бўлмаса, ўзимни ҳеч қачон хавфсиз ҳис этолмайман.
39. Ўзимни бехавотир ҳис қилишим учун шахсий уйим бўлиши керак. Синадиган нимадир сотиб олсам, демак, мен аҳмоқман.
40. Кимки пул ҳақида қайғурса, у беадабдир.
41. Мен отамга ёқиш учун камроқ сарфлайман.
42. Қариганимда кўп пулга эгалик қилишни истайман, шунда менга яхши муносабатда бўлишади.
43. Одамлар бадавлатлигимни билишларини хоҳламайман, чунки улар бойларга чин дилдан ҳавас қилишади.
44. Агар ўрнимга пул тўласангиз, одамлар мени муттаҳам деб ўйлашади.
45. Агар кўп пул сарфламасам, отам мени янада кўпроқ яхши кўради.
46. Ҳамма кўпроқ истайди. Қачонки катта пулллар жорий этилса, пулнинг камроқ бўлгани яхшироқдек туюлади.
47. Барча пулларимни сарфлаётган кимдир устимда ўтиргандек гўё.
Юқорида санаб ўтилган фикрлар сизга маъқул бўлса, ҳар бир фикрни қуйидаги учта саволга жавоб берган ҳолда қайта ўқиб чиқинг.
* Нима учун мен шундай ҳисоблайман?
* Бу ростдан ҳам шундайми?
* Агар бу менга тааллуқли бўлса, унга ишонмаганим тақдирда, нима юз берган бўларди?
Ҳар бир фикрга ушбу уч синовчи саволларни бериш орқали уларни енгиллаштиришга эришасиз ва ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз истакларингизни амалга оширишда мустақил бўласиз. Одамларга пул улашиш баробарида яна уни қабул қилиб олиш борасида ҳам мустақилликка эришасиз.
Шу фикрларга таяниб, сусткашликка йўл қўймаган ҳолда ишга киришинг. Олға!
Манба: Жо виталенинг “Пул топишнинг улкан сирлари” асари