САЙФИДДИН АХСИКАТИЙ
XVI асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган ахсикентлик илм аҳлларидан саналмиш
Сайфиддин Ахсикатий «Мажмаъ уттаворих» («Тарихлар мажмуаси») асарининг муаллифидир. Унинг ҳаёти билан боғлиқ маълумотлар кам.
Ёзган асарида туркий қабила, уруғлар ҳақида ярим афсонавий, ярим тарихий маълумотларни баён этган.
«Маджму ат-Таварих» фольклор-эпик асар бўлиб, IX-XVI асрларда Олтой-Тянь-Шань минтақасида яшаган қирғиз қабилаларининг турмуш тарзи, уларнинг ғарбий ҳудудларга кўчишининг сабаблари хусусида маълумотлар беради.
Ушбу маълумот: “Буюкларга бешик бЎлган” китоб асосида таёрланди.