ТОЖУДДИН АБУ БАКР АЛ-АХСИКАТИЙ АЛ-ХЎЖАНДИЙ
Тўлиқ исми Тожуддин Абу Бакр бин Аҳмад Ал-Ахсикатий ал-Хўжандий
ХII асрнинг охири ХIII асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган фиқҳ олимидир.
У Ахсикатда туғилиб, кейинчалик Хўжандга кўчиб кетган. Шунинг учун у алХўжандий нисбасини ҳам олган. Абу Бакр Ахсикатий «Фатовойи Хўжандий» номли фиқҳ илмига доир фатволар мажмуасидан иборат тўплам ёзган. Шариат масалаларига доир 54 китобни ўз
ичига олган ушбу асарнинг ХIV аср бошида кўчирилган бир неча нусхаси ҳозир Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида 4832 рақами остида сақланмоқда.
Ҳижрий 644, мелодий 1247 йили вафот этган.
Ушбу маълумот: “Буюкларга бешик бЎлган” китоб асосида таёрланди.