ХХ асрда Бухоро мадрасаларининг молиявий ахволи

Бухорода икки юзга яқин мадраса бўлиб, улар уч тоифага бўлинади: олий, ўрта ва ибтидоий.

Олий тоифага қуйидагилар киради:

Мадрасаларнинг номи Йиллик вақфи
1 Кўкалдош мадрасаси 150000 танга
2 Жаъфархўжа мадрасаси 250000 танга
3 Жўйбор мадрасаси 130000 танга
4 Мири Араб мадрасаси 150000 танга
5 Муҳаммад Али Ҳожи мадрасаси 150000 танга
6 Фурсунжон мадрасаси 140000 танга
7 Девонбеги мадрасаси 150000 танга
8 Говкушон мадрасаси 190000 танга
9 Абдулазизхон мадрасаси (икки мадраса) 120000 танга
10 Мирзо Улуғбек мадрасаси 60000 танга
11 Калобод мадрасаси 80000 танга
12 Хожа Порсо мадрасаси 50000 танга
13 Иброҳим Охунд мадрасаси 40000 танга
14 Фатҳулло Кушбеги мадрасаси 80000 танга
15 Биби Халифа мадрасаси 50000 танга
16 Халифа Ниёзқул мадрасаси 55000 танга
17 Мулло Муҳаммад Шариф мадрасаси 60000 танга
18 Ғарибия мадрасаси 40000 танга
19 Хиёбон мадрасаси 60000 танга
20 Жўйборча мадрасаси 60000 танга
21 Абдуллохон мадрасаси 50000 танга
22 Модари хон мадрасаси 40000 танга
23 Асирий мадрасаси 40000 танга
24 Хожаниҳол мадрасаси 50000.танга
25 Шодимбий мадрасаси 40000 танга
26 Дорушшифо мадрасаси 40000 танга
27 Чорбакр мадрасаси 70000 танга
28 Бадалбек мадрасаси 40000 танга
29 Хожа Давлат мадрасаси 120000 танга
30 Мискин мадрасаси 60000 танга
31 Домулло Шер мадрасаси 40000 танга
32 Дўстчеҳра Оқоси мадрасаси 40000 танга
33 Нақиб мадрасаси 120000 танга
Жами: 2815000 танга.

Ўрта тоифага куйидагаги мадрасалар киради:

Мадрасаларнинг номи Йиллик вақфи
1 Хизр мадрасаси 25000 танга
2 Афғон мадрасаси 15000 танга
3 Раҳмонқул мадрасаси 30000 танга
4 Ўткур қўшбеги мадрасаси 25000 танга
5 Ҳусейнбой мадрасаси 30000 танга
6 Олимжон мадрасаси 2)000 танга
7 Атолиқ мадрасаси 25000 танга
8 Исмоилхўжа мадрасаси 30000 танга
9 Модари хони хурд мадрасаси 30000 танга
10 Рашид мадрасаси 25000 танга
11 Ғозиён мадрасаси 25000 танга
12 Гирибони чок мадрасаси 30000 танга
13 Чучук ойим мадрасаси 25000 танга
14 Шарофатбону мадрасаси 30000 танга
15 Нақиби хурд мадрасаси 25000 танга
16 Чўбини калон мадрасаси 30000 танга
17 Болои ҳавз мадрасаси 30000 танга
18 Маржон Али мадрасаси 30000 танга
19 Асқарбий мадрасаси 30000 танга
20 Садрбий мадрасаси 25000 танга
21 Эски Бадалбек мадрасаси 25000 танга
22 Қўнғирот ҳофизи мадрасаси 35000 танга
23 Искандархон мадрасаси 25000 танга
24 Чорбаққолий мадрасаси 22000 танга
25 Сартарош мадрасаси 30000 танга
26 Мирзо Фузайл мадрасаси 25000 танга
27 Тўпчибоши мадрасаси 20000 танга
28 Сайид Камол мадрасаси 22000 танга
29 Абдулшукурбой мадрасаси 20000 танга
30 Карбос мадрасаси 24000 танга
31 Чуқур мадрасаси 30000 танга
32 Кози Латиф мадрасаси 18000 танга
33 Бадриддин мадрасаси 6000 танга
34 Пушаймон мадрасаси 2000 танга
35 Эрназар мадрасаси 35000 танга
36 Домулло Ҳасан мадрасаси 15000 танга
37 Эшони пир мадрасаси 16000 танга
38 Миркамол мадрасаси 14000 танга
39 Жўрабек мадрасаси 12000 танга
Жами: 961000 танга.

 

Ибтидоий тоифага мансуб мадрасалар юздан ортиқ бўлиб, уларнинг вақфи минг тангадан ўн
минг тангагачадир. Бу мадрасаларнинг умумий вақф миқдори 500 минг тангага етади.
Бухоро уч юзта ибтидоий мактаб ва ўн битта катта кутубхонага эга.

Кутубхоналарга куйудагилар киради:

Кутубхоналарнинг номи Йиллик вақфи

1 Жаъфархўжа Кутубхонаси 18000 танга
2 Говкушон Кутубхонаси 5000 танга
3 Хожаниҳол Кутубхонаси 8000 танга
4 Кўкалдош Кутубхонаси 1000 танга
5 Абдулазизхон Кутубхонаси 2000 танга
6 Мирзо Улуғбек Кутубхонаси 800 танга
7 Бадалбек Кутубхонаси 800 танга
8 Дорушшифо Кутубхонаси 3000 танга
9 Бозори Гўсфанд Кутубхонаси 1500 танга
10 Болои ҳавз Кутубхонаси 1600 танга
11 Жўйбор Кутубхонаси 1400 танга
Жами: 43100 танга.

 

Бухорода йигирмадан ортиқ йирик ва кичик таомхоналар бор. Йирик таомхоналарнинг ҳар
бирининг йиллик вақфи ўн мингдан қирқ минг тангагача, кичик таомхоналарнинг ҳар бирининг
йиллик вақфи эса тўрт мингдан тўққиз минг тангагачадир.
Булардан ташқари, беш ёки олтита қорихона ва қирққа яқин таҳоратхона ҳам бор. Уларнинг
ҳар бири учун кўп миқдорда йиллик вақф тайинланган.

— Шундай қилиб, оламга тўрт юз олимни ҳадя этган Бухорои шариф шунчалик мустаҳкам илмий кучга эга бўлиб, Бизнинг оталаримиз… илм олишнинг аҳамияти ва даражасини тушуниб етиб, икки юз мадраса, ҳар мадрасада эса ўнтадан ўн бештагача ҳужралар қурганлар.

Мударрислар ва шогирдларнинг кундалик харажатларини
инобатга олган ҳолда, йилига тўрт миллион тангадан ошиқ вақф пули ажратганлар.

Бу билан ҳам кифояланмай, талабаларнинг ўқишларини тўла таъминлаш учун ўн битта кутубхона қуриб, ўз даврларининг жами китобларини шу ерда тўплаганлар. Илму фаннинг кундалик
тараққиётини инобатга олиб, ҳар йили китоб ва турли мажмуаларни яратиш учун қирқ минг танга вақфия ажратдилар. Шарқ илмига алоҳида аҳамият бердилар.

Мадрасалар билан кифояланмай, беш ёки олтита қироатхона қуриб, унинг ҳам йиллик вақфини тайинладилар.

— Икки юзта мадрасамиз бор. Уларнинг барчаси тўрт миллион тангага яқин вақфга эга.
Фақат бу вақфларнинг барчаси иккига бўлиниб, бир қисми «ҳаққул-тадрис» номи билан дарс
берувчиларнинг «ҳамият» чўнтагига киради. Иккинчи қисмини эса ҳужраларга қараб
тақсимлаганлари, ҳеч шубҳаланмасдан бу қисмни бечора муллабаччаларнинг ҳалол ҳақи, десак
бўлади.

Манба: Abdurauf Fitrat. «Ҳинд сайёҳининг қиссаси»