CИНФ РАҲБАРИ ҚАНДАЙ МЕЗОНЛАРГА АСОСАН ТАЙИНЛАНАДИ?

Синф раҳбари ўқитувчилар орасидан таълим муассасаси директори томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Синф раҳбари этиб тайинланаётган ходим камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлиши ҳамда мактабда тўлиқ ставкада асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган бўлиши лозим.

Бошланғич синфда асосий (ўқиш, она тили, математика) фанлардан дарс берадиган ўқитувчи синф раҳбари ҳисобланади.

Юқори синфларда синф раҳбарлик авваламбор синфдаги ўқувчилари гуруҳларга бўлиниб ўқитилмайдиган фан ўқитувчиларига, кейинги навбатда синфдаги ўқувчилари гуруҳларга бўлиниб ўқитиладиган (ихтисослашган фанлар, жисмоний тарбия, технология, чет тили, рус тили, ўзбек тили, информатика ва ахборот технологиялари) фани ўқитувчиларига бириктирилади.

Бошланғич синфга тайинланган синф раҳбари 1-синфдан бошлаб 4-синфгача ўқувчиларга ягона раҳбар ҳисобланади. Худди шундай тартиб 5-синфдан 11-синфга қадар ҳам қўлланилади.

Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Директор ўринбосарлари, психологлар, синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.

Асос: Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февраль куни 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Синф раҳбарлари фаолиятини ташкил тўғрисида»ги низом ҳамда ХТВнинг 2021 йил 1 мартдаги 52-сонли буйруғи.

Манба: ?Xalq ta’limi Info