магистратурани тугатганлар аттестацияда иштирок этишлари мумкинми?

Амалдаги тоифангиз мутахассис булса, Шу йили магистратурани тамомлаган булсангиз. Август-декабрь ойларида бўлиб ўтадиган атестацияда 1 тоифага давогарлик қила олмайсиз.

Низомнинг 10 бандида: “Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозим) берилиши:

-магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек, олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли педагог кадрларга — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

Низомнинг 48 бандида: ” Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланиши ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланиши белгилаб қўйилган.

‼️ Сиз, дастлаб тўғридан-тўғри иккинчи тоифа олиш бўйича мурожаат юборишингиз, иккинчи тоифа Сертификатини олгандан кейин эса биринчи тоифа олиш учун навбатдан-ташқари аттестацияда иштирок этишингиз мумкин (агарда ўтган ўқув йилида таълим ташкилотида фаолият олиб борган бўлсангиз, яъни педагогик маҳорат ва психологик тайёргарлик тўғрисидаги маълумотномага эга бўлсангизгина ариза жуната оласиз).

Манба: Pedkadr.tdi.uz