Ахсикентнинг машҳур алломалари

Ахсикат (Ахсикент) ўрта асрларда водийнинг энг гўзал шаҳарларидан ва ўз даврининг илмий марказларидан бири сифатида тарихга кирган. Ахсикент – Фарғона илмий муҳитида тарбия топган машҳур алломалар тарих, адабиёт, тилшунослик ва исломий илмларнинг кўплаб соҳаларида ижод қилган аждодларимизнинг ҳаёти ва илмий меросини топиб ўрганиш муҳим вазифалардан биридир. Чунончи, Фарғона водийси шаҳарлари номини ўзига нисба қилиб олган олимларнинг илмий мероси, ҳаёт фаолиятлари тўғрисида маълумотлар жуда кам етиб келган. Наманган давлат университети профессор-ўқитувчилари томонидан бир неча йиллар мобайнида қадимий қўлёзма манбаларни ўрганиш орқали Ахсикент депарасида камолга етган алломалар, уларнинг ҳаёти, ижоди ва илмий меросини бирламчи манбалар – қўлёзмалар асосида ўрганиш ва тадқиқ этишга киришилди. Бунинг асносида эса бугунгача илмий мероси яхши ўрганилмаган ўнлаб
1. Ахсикатий,
2. Косоний,
3. Марғиноний,
4. Фарғоний,
5. Ўзгандий,
6. Ўший,
7. Андижоний ва бошқа нисбада ижод қилган олимлар аниқланди.
Ахсикат – Фарғона минтақасидаги марказий бош шаҳар қасаба (قصبة (ҳисобланган қадимий пойтахтнинг номидир. Ахсикент номи тарихий манбаларда турлича келган:
Ибн Ҳавқал, Хоразмий – «Ахсикас» (اخسیكث ,(Балазурий – «Хашкат» (خشكت ,(Қуддома – «Хашийкат» (خشیكت ,(Беруний – «Ахшийкас» (اخشیكث ,( Ёқут Ҳамавий ва Идрисий – «Ахсийкас» (اخسیكث (ва бошқа тарихнавислар ҳар хил кўринишда битганлар.
Жумладан, айримлари «Хашийкас» (خشیكث» ,(Ихшикас» (اخشكث» ,(Ихшийкас» (اخشیكث» ,(Хашикас» ( خشكث (сифатида талқин қилганлар. Кейинги асрларда яратилган асарларда эса сўзнинг ўзак қисми билангина аташ ҳолатлари кўпроқ кўзга ташланади. Яъни, «Ахси» (اخسي» ,(Ахши» (اخشي» ,( Ихши» (اخشي (каби. Жумладан, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» ва Мирзо Муҳаммад Ҳайдарнинг «Тарихи Рашидий», Ахсикентда ҳижрий 1030 санада содир бўлган зилзилани шахсан кўрган Муҳаммад Тоҳир бин Абул Қосимнинг «Ажойиб ут-Табоқат» асарларида «Ахси» (اخسي (деб зикр қилинган. Темурийлар ва шайбонийлар даврида Ахсикентда зарб қилинган тангаларда ҳам «Ахси шаҳрида зарб қилинган» (اخسي بلده ضرب (деб ёзилган.
Ахсикентдан илм-маърифат, диний ва дунёвий фанлар хусусан, усулул фиқҳ, тасаввуф, одоб-ахлоқ илмлари, қироат, фалаккиёт, муҳандислик-меъморлик, риёзиёт, кимё, геологияминералогия, география, адабиёт, хаттотлик, тарих ва бошқа соҳаларда пешқадам саналган илм соҳиблари етишиб чиққан.
Ҳаттоки «Зул фазоил» (الفضائل ذو» (Фазилатлар соҳиби» лақабини олган тахаллуси Абу Рашод Ахсикатий (اخسیكتي رشاد ابو (унинг тўлиқ исми Аҳмад бин ал Қосим ибн Аҳмад бин Ҳузайю ( بن احمد ,олим, шоири истеъдодли зўр замонасининг) القاسم ابن احمد بن حذیو тарихнавис бўлган. У Ахсикентни мадҳ этиб араб тилида шеърлар битган.
Мазкур мисралар шарқшунос Наргиза Воҳидова шеърий услубдаги таржималаридан:
من سوي تربة ارضي)
خلق الله اللئاما
ان اخسیكث ام
(لم تلد الا الكراما
Дунёга не каслар келмади аммо,
Тарбия бобинда этмишлар хато.
Дунёни маним деб-ман бунда танҳо,
Гумроҳлар ўзини атамиш даҳо.
Бир зотлар туғмишлар умму Ахсикат
Яратган нақш этмиш анга назокат,
Бобурий авлоди, шайхуз замонлар
Тангрим бу наслга бермиш файз-барокат.