ТАНГРИ КАБИ ҚАНДАЙ ЎЙЛАШ МУМКИН?

Бундан ўн йил аввал мен “Тангри каби қандай ўйлаш
мумкин” мавзусида маъруза қилгандим. деб ёзган еди Жо витале “Пул топишнинг улкан сири” асарида. У барча тингловчиларга маъқул бўлганди. Уша куни Хьюстонда бўлганлардан кўпчилиги уни ҳамон эслашади. Утган йили мен ўша маърузани кўпчилик бемалол эшитиши мумкинлигини инобатга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаштирдим. У ҳаммага манзур бўлди. Бу сўзнинг ўзига тортадиган жиҳати шундаки, унда инсонга эркинлик бахш этадиган қувват мавжуд. “Тангри каби қандай ўйлаш мумкин” маърузасида одамни чексиз фикрлашга ўргатадиган барча нарсани топиш мумкин. Сиз ўзингизча ўйлашингиз мумкин, Тангрини чеклаб бўладими? Сиз яна ўйлашингиз мумкин, Тангри муҳтожлик ва чегараланганлик ҳақида ўйлаб ўтирадими? Ва яна ўйлашингиз мумкин, Тангри бирор сўраган нарсангизни бажара олмаса, сиздан кечирим сўрайдими? Мен бундай ўйламасдим.

Мен ўз маърузамда Барри Нейл Кауфман ва хотини Сюзи ўғилларини аутизмдан халос қилганлари ҳақида гапирганман. Мен туғилишидан кўзлари кўр бўлган Меир Шнайдерга шифокорлар давосиз касаллик ташхисини қўйишганига қарамай, у ҳозир янгидан ўз кўриш қобилиятини тиклаганлиги ва бошқа шундай беморларга ҳам ёрдам бераётгани ҳақида сўзлайман.

Мен кўп йиллар олдин танишганим ажойиб мураббий Жонатан билан бирга олиб бораётган ишларимиз ҳақида сўзлаб бераман. (Барча ҳикояларим билан “Маркетинг маънавияти” китобимни ўқиб танишишингиз мумкин.)
Асосий хулоса қуйидагича: агар Тангрига ўхшаб ўйлашга лаёқатлиман, деб айта олганингизда нималар тўғрисида ўйлардингиз? Нима қилган бўлардингиз? Нимани гапирардингиз?
Мен шунга аминманки, Яратган пул (ёки қандайдир бошқа нарсани) улашишга қарши бўлмасди.
Яна шунга аминманки, уларнинг қандай йўл билан қайтиши тўғрисида қайғуриб ўтирмасди.
Яна шунга аминманки, у бераётган нарсасини чекламасди.
Хуллас, агар сиз Тангри сингари ўйлай олганингизда, нима қилган бўлардингиз?
Бу ажойиб саволни ҳаётингизнинг барча жабҳасига татбиқ этишингиз мумкин.
Сиз Тангри каби ўйлай олсангиз, ўзаро муносабатларингизни қандай қурардингиз?
Сиз Тангри каби ўйласангиз, ишингизга қандай ёндашасиз?
Сиз Тангри каби ўйласангиз, жамоатчилик орасида
ўзингизни қандай тутган бўлардингиз?
Булар тасаввурларингизни ривожлантириш йўлидаги машғулотлардан-да кучлироқ таъсир кўрсатади. Булар шунингдек, юрагингизни кенгроқ очишга имконият яратади.
Шахсан мен Тангри сингари ўйласам ва бу ролга киришиб кетсам, барча нарсалар тўғрисида ўйлайман. Масалан:
1. саратонни даволаш мумкинми? Албатта!
2. Лотереяда миллион ютиш мумкинми? Жуда осон!
3. Бутун дунёдаги очлик муаммосини ечиш мумкинми? Ҳеч қандай муаммо йўқ!
Шубҳасиз, кенг миқёсдаги мақсадларни амалга ошириш – бу энди бошқа тарих.
Шунинг учун ортга қайтиб, уйимизга, шахсиятимизга,
сенга ва менга тааллуқли фикрларимизга назар ташлаймиз.

Мен Жон Хэрричаран билан жума куни тушдан кейин
телефонда гаплашдим. У менинг азиз дўстим ва руҳий
маслаҳатчим. Ўша куни у ўз лабораториясида ўтириб, менга тезда яна битта китоб ёзишим тўғрисида башорат қилди.
Шубҳасиз, бунинг учун физик бўлиш шарт эмас. Чунки
мен ёзувчиман. Доим навбатдаги китобимни ёзишга киришаман.
У фақат тез кунда янги китобим чиқиши учун туртки
берди. Бир неча дақиқа мобайнида биз қандай мавзуда китоб ёзишим тўғрисида муҳокама қилдик.
Унинг таъкидича, китоб машҳур бўлиши шарт. У менга
“Пул топишнинг улкан сири” каби жалб этувчи мақола
ёзиб, ўқувчиларнинг эътиборини тортишни тавсия этди.
Мен унга ҳеч нарса демадим. Чунки менда аллақачон
мақола асосида китоб ёзиш ғояси туғилганди. Мен ҳаммасини ўйлаб қўйгандим, фақат Жоннинг дўстона турткиси етишмаётганди, холос.
Эртасига мен китоб ёзишга киришдим. Қисқа қилиб
айтганда, Тангри каби ўйлашни амалга оширишга киришганим учун китобни ёзишим тезлашди.
Китоб дам олиш кунлари атрофида тайёр бўлади.
Ёмон эмас-а, тўғрими?

Сизга қайтамиз: агар сиз Тангри каби ўйласангиз, айни дамда нима қилардингиз?
1. Сиз пул бериш истагидамисиз – боринг ва беринг.
2. Сиз китоб ёзиш истагидамисиз – ёзишни бошланг.
3. Сиз тадбиркорликни бошламоқчимисиз – ҳаракат қилинг.
Чеклаш йўқ. Фақат Тангри каби ўйланг. Ахир Тангри сизнинг митти юрагингизда эмасми?!

Менинг шахсий тажрибамдан маьлумки, майда ўн сўмликларни хадя этиш сабаби еч қачон -етарлича аниқланмаган. Ҳар доим ибодатхонадагилар томонидан
босим ўтказилгани рўкач қилинади. ўз ихтиёрингиз билан
эхсон қилмаганингиз учун хам миннатдорчилик ва мухаббат туйгуларини хеч қачон хис эта олмайсиз. Эхсон қилаётганда навбатдаги тўлов сифатида муносабатда бўлганингиз учун хам ишингизда юксалиш юз бермайди. Муносабат, сабаб ва хохишларимиз асосан бу хадиямизнинг бизга қай тарзда қайтишини билиш билан боглиқдир.
Аслида эса қилган эхсонларимиз – фақатгина Коинотнинг бизга хаётни туҳфа этгани учун мухаббат билан билдирган миннатдорчилигимиз рамзи сифатида эътироф этилишии зарур.

Манба: Жо виталенинг “Пул топишнинг улкан сирлари” асари