ХОРИЖИЙ ДАВЛАТДА ТАЪЛИМ ОЛГАН ЎҚУВЧИНИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ МАКТАБГА ЎТКАЗИШ МУМКИНМИ?

Ота-оналар хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган фарзандини Ўзбекистон Республикасидаги мактабга ўтказиш ҳуқуқига эга.

❕Хорижий давлатда таълим олган болани Ўзбекистондаги мактабга ўтказиш учун ота-оналар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

?ота-она томонидан мактаб директори номига ариза;

?боланинг хорижий давлатда таълим олганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг (ҳужжатларнинг) асли ва нотариал тасдиқланган таржимаси;

?боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;

Мактаб директори тақдим этилган ҳужжатларни бир иш куни ичида кўриб чиқади ва болани мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

Мактаб директори боланинг хорижий давлатда ўқиган таълим дастури мактабнинг ўқув дастурларига мос келиш-келмаслигини аниқлайди ҳамда фанлар бўйича аниқланган фарқларни жорий ёки навбатдаги ўқув йилида бартараф этиш чораларини кўради. Болани мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун муддатда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

❗️Эътибор беринг. Агар боланинг хорижий давлатда таълим олганлиги ҳақидаги ҳужжат мавжуд бўлмаганда, мактаб директори болани унинг ёши ва билим даражасига мос синфга қабул қилиши лозим.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 17 июнда рўйхатдан ўтказилган “Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги” Низом.

Манба: ?Xalq ta’limi Info