Сифатли ўқишнинг кўп ўқишдан афзаллиги

1. Ўзингни енгиш учун эмас, ўсиш учун ўқи.

2. Ўрганиш учун ўзинг ўқи, эслаб қолиш учун ўзгани ўқит.

3. Ҳеч бўлмаса кунига 10 бет ўқи. Миқдор эмас давомийлик муҳим.

4. Миқдорга қанчалик қизиқма, ўқилмаган китоблар сони энг баланд бинолардан баландроқ.

5. Ҳамма китобниям охиригача ўқиш шарт эмас. Айримларини қисман ўқиб ҳам фойда топасан.

6. Кўп китобларни бир марта ўқиб чиққандан кўра, сони оз буюк китобларни қайта ўқишда кўпроқ билиминг ортади.

7. Муаммога ечим ёки ғоя излаб ўқишга одатлан. Мақсадли ўқишда самара кўпроқ.

8. Кўп ўқиб, ҳеч нарса ёзмагандан кўра, оз ўқиб, қайдларни ёзган фойдалироқ.

9. Ўқиш+Ёзиш=Фикр тиниқлиги.

10. Ўқиш+Амал қилиш=Билим мукаммаллиги.

Манба: Исроил Тиллабоев

(Visited 12 times, 1 visits today)