Ахси зилзиласи тафсилотлари

Маълумки, минтақамиз сейсмик хавфли зонада жойлашган. Тарихда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида кўплаб қаттиқ ер силкинишлари содир бўлган. Масалан, ҳижрий 224 сананинг шаввол ойида, мелодий 839 йилнинг августида Фарғонада, ҳижрий 1030 (1621 йил) йилда Ахсикентда, 1902 йилда Андижонда ва ҳ.з. Ўта кучли ер қимирлашлари юз бериши оқибатида бу шаҳарлар вайронага айланиб жуда кўп одам қурбон бўлган. Ахси зилзиласи тафсилотлари «Тарихи табақот ут-Тоҳирий» асарида қуйидагича шарҳланган: «Дар Фарғона зилзилаи азим воқе шуде дар санаи 1030 ҳижрий дар пойтахте Фарғона ке дар он ҳин Ахси буде аст. Бар наҳаж вайрон гардида ке чандин ҳазор мардумон дар зире иморат монде. Дар рўзи аввал беҳафтод нуубат ҳаракаташ расида то муддате шаш моҳ имтидод ёфте».
Зилзиланинг даҳшатли оқибатлари ҳақида Эски Ахси ёдгорлигини ўрганган француз олими Жозеф Антуан Кастанье Таржимаси: “Ҳижрий 1030 йил Фарғонада кучли зилзила содир бўлган. У вақтда Фарғонанинг пойтахти Ахси эди. Натижада у ерлар вайронага айланиб, бир неча минг киши иморатлар остида қолиб кетганлар. Дастлабки кун ер силкиниши 70 мартагача етган ва олти ойгача давом этган”.
(Исҳоқхон тўра Ибрат. Тарихи Фарғона.-Тошкент: Маънавият, 2005.-Б.3.)
Иосиф Антонович Кастанье (1875-1958 йй). Француз олими Жозеф Антуан Кастанье (Joseph-Antoine Castagne)ни Россияда шундай номлашган. Машҳур археолог, 20 21 фикр-мулоҳазаларини қуйидагича тақдим этган эди:
«…Мовароуннаҳр ҳукмдорларидан Надр Муҳаммадхонга атаб ёзилган «Ажойиб ат-табоқот» номли географик асарда муаллиф Муҳаммад Тоҳир ибн Абулқосим қуйидагиларни ёзиб қолдирган:
«…1030 ҳижрий (1620-1621 милодий) йилда Ахси вилоятида шундай бир офат юз берди. Шундай ер қимирлаши содир бўлдики, Сирдарёдан чайқалиб чиққан сув дарё четидаги
далаларни босиб кетди, сув билан чиқариб ташланган балиқлар типирчилади ва ўлди. Улкан дарахтлар илдизи билан қўпорилиб, ерга тушди. Кучли ва тез-тез ер қимирлашидан иморатлар вайрон бўлиб, кўп одам қулаган биноларнинг остида қолиб ўлди. Кўп одамларнинг қўл-оёқлари синди, ҳайвонлар қўрқинчдан далаларга қараб қочди. Бу воқеаларни кўрган покиза эътиқодли кишилар ва оддий халқ орасида «қиёмат куни» ҳақидаги тахминий тасаввурлар ҳосил бўлди. Ҳар бир инсон ўз гуноҳлари
учун тавба қилиб, Буюк Парвардигордан уни кечиришини сўрай бошлади. Олти ойгача зилзила шундай бўлиб турди. Масалан, биринчи куни зилзила 70 мартагача бориб етди. Шуниси қизиқки, энг қаттиқ зилзила Ахси қўрғонининг ичида бўлиб, атроф қишлоқларда унча қаттиқ сезилмади. Шаҳардан бир фарсах (6-8 км.) масофада эса ҳатто, ҳеч қандай товуш ҳам эшитилмади. Асар муаллифи ушбу воқеаларни ўз кўзи билан кўрган эди. Шундан сўнг турклар томонидан ахсилик саййид ва қози азоблаб ўлдирилиб, аҳолиси эса таланган эди»
тарихчи-шарқшунос. И.А.Кастанье 1913 йилнинг апрель ҳамда июнь – июль ойларида Россия императори ҳузуридаги География жамиятининг Туркистон бўлими топшириғига кўра, Тошкент ва Наманган уездларида тарихий-этнографик тадқиқотлар ўтказиш учун икки марта юборилган. Унинг Ахсикент ҳақидаги берган маълумотлари, чоп этган китоблари бугунги кун учун ҳам қадрлидир. Унинг асарларида нафақат археология ва тарих, балки этнографик маълумотлар ҳам мавжуд.
Изоҳ: қалмоқлар бўлиши керак. Чунки, бу даврда Мовароуннаҳрнинг шимолишарқийчегараларига қалмоқларнинг ҳужумлари кучайган бир пайт бўлиб, улар Бухоро хони Имомқулихон (1611-1642) томонидан қувиб чиқарилади. Муаллиф шуни назарда тутган бўлиши керак.
Кастанье И.А. Историко-этнографическая поъездка в Наманганский уъезд
Ферганской области. I. Развалины Ахсыкента.-Ташкент: Коммерческая типография Я.
П. Эдельмана, 1914.-С.11,12.
Хуллас, зилзила Ахси қўрғонининг ичида ваҳимали бўлган, атроф чеккаларда эса унинг асорати камроқ бўлган. Буни Исҳоқхон Ибрат ҳам ўз тадқиқотларида акс эттириб кетган.
Шунингдек, бугунги кундаги археологик қазишмалар чоғидаги ҳолатлар ҳам шунга гувоҳлик бериб турибди.

Маълумот: “Буюкларга бешик бўлган” китоб асосида таёрланди.

(Visited 34 times, 1 visits today)